GALAXY INTERNATIONAL INTERDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL (GIIRJ) ISSN (E): 2347-6915 Vol. 11, Issue 05, May (2023)
12 DEVELOPMENT OF LINGUISTIC AND METACOGNITIVE COMPETENCE OF PRIMARY
CLASS STUDENTS AS A PEDAGOGICAL PROBLEM Alisher Khasanovich Narmanov
Chirchik State Pedagogical University, Teacher of the
Department of Theory of Primary Education, (PhD), Acting Associate Professor
ABSTRACT
The article examines the pedagogical problem of developing linguistic and metacognitive competence of elementary school students.
Keywords: pedagogy, education, quality of education, linguistics, competence.
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЛИНГВИСТИК ВА МЕТАКОГНИТИВ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА
Алишер Хасанович Нарманов
Чирчиқ давлат педагогика университети Бошланғич таълим назарияси кафедраси ўқитувчиси п.ф.ф.д. (PhD), вб доцент
Аннотация:
мақолада бошланғич синф ўқувчиларининг лингвистик ва метакогнитив компетентлигини ривожлантириш педагогик муаммоси кўриб чиқилган.
Калит сўзлар: педагогика, таълим, таълим сифати, лингвистика, компетентлик.
Жаҳон таълим тизими амалиётида ўқувчиларга халқаро баҳолаш дастурлар талаби асосида таълим беришга бўлган эҳтиёж кучаймоқда. Бу борада ўқувчиларнинг лингвистик ва метакогнитив компетентлигини ривожлантириш, ўқиш саводхонлиги (матнни тушуниш, фойдаланиш, мулоҳаза юритиш ҳамда муносабат билдириш) бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаш, матн билан ишлашда керак бўладиган турли стратегияларни англаш ва улардан тўғри фойдалана олиш каби масалалар Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (Оrganisation for Economic Co-operation and Development, ОECD) нинг PISA (The Programme for International Student Assessment) ҳамда Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси (International Association for the Evaluation of Educational Achiyevement, IEA) нинг бутун дунё бўйлаб таълимни баҳолаш, ўқиш ва тушуниш сифатини яхшилаш бўйича иш олиб борувчи PIRLS (Progress in International Reading Literacy Study) халқаро дастурларида кенг кўламда тадқиқ этилмоқда. Мазкур муаммони бошланғич таълимда фанлар интеграцияси ва ўқувчиларнинг нутқий имкониятларига таъсир этувчи омиллар, хусусан, халқ оғзаки поэтик ижоди воситасида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Дунёда инновацион таълим муҳитини яратиш, PIRLS, EGMA (Early Grade Math Assessment), EGRA (Early Grade Reading Assessment), TIMSS (Trends in Mathematics and Science Study) сингари жаҳон таълим стандартларини жорий қилиш, глобал ва метакомпетентлик каби йўналишлар бўйича бир қатор илмий изланишлар олиб
GALAXY INTERNATIONAL INTERDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL (GIIRJ) ISSN (E): 2347-6915 Vol. 11, Issue 05, May (2023)
13 борилмоқда. Шу жиҳатдан, замонавий педагогик ёндашувлар (шахсга йўналтирилган, компетенциявий, эвристик, акмеологик) ва технологияларни таълим амалиётига самарали татбиқ қилиш, ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш, ахборотни мустақил излаш, ундан фойдаланиш ва муносабат билдириш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган халқаро баҳолаш дастурлари талаблари асосида таълим мазмунини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса бошланғич синф ўқувчиларида уларнинг лингвистик компетентлигини ривожлантириш орқали PIRLS ва PISA халқаро дастурларида назарда тутилган ўқиш саводхонлиги бўйича кўникмалари шакллантириш устида ишлашни тақозо қилади.
Мамлакатимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш, хусусан, бошланғич таълимда компетенциявий ёндашувларни қарор топтириш, ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини ошириш орқали уларнинг нутқий кўникмаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, республикамиз Президенти томонидан халқ таълими тизими олдига “2030 йилга келиб PISA халқаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш” 1 талабининг қўйилиши соҳа вакилларидан PIRLS, EGMA, EGRA, TIMSS каби халқаро тадқиқотларнинг мазмун-моҳиятини тушунишни, таълим мазмуни ва шаклига унга мувофиқ тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни, энг муҳими, педагогик фаолиятга илғор халқаро тажрибаларда қўлланилаётган усул ва ёндашувларни татбиқ қилишни тақозо қилади. Бошланғич синф ўқувчиларини руҳий зўриқишларсиз таълимга олиб кириш, уларнинг қобилиятларини аниқлаш ва рўёбга чиқариш, шаклланаётган тафаккур тарзини мантиқий, креатив ва ностандарт мушоҳадага йўналтириш, метакомпетенциялар орқали уларнинг нутқий имкониятларини ошириш, бунда бой халқ оғзаки поэтик ижоди имкониятларидан кенг фойдаланиш халқаро баҳолаш дастур ва тадқиқотлар талабларига мослашиш шароитида ҳар томонлама чуқур илмий-педагогик нуқтаи назардан ўрганишни тақозо қилади.
Кейинги йилларни жамиятимизда туб ўзгаришлар, ислоҳотлар даври дейишимиз учун етарли асослар бор. 2017 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” 2017-2021 йилларда мамлакатимизни комплекс ривожлантириш, шунингдек, юрт тараққиётини таъминлашнинг устувор жиҳатларини белгилаб берган дастур бўлиб хизмат қилди. Шубҳасиз, 2017-2021 йиллар мамлакатимиз тарихида “Янги Ўзбекистон” жамиятини барпо этиш ва “Учинчи Ренессанс”
пойдеворини қўйишдек улуғвор мақсадларга киришилгани билан қолади. Амалга оширилаётган ислоҳот ва ташаббусларнинг аниқлиги, стратегик аҳамияти ва қамрови нафақат маҳаллий, балки халқаро экспертлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда.
Ислоҳотлар контекстида таълим ва фан соҳасига бўлаётган эътибор алоҳида эътирофга лойиқ. Кейинги беш йил давомида барча турдаги таълим босқичларини тубдан такомиллаштириш бўйича бир қатор Президент фармони ва қарорлари қабул қилинди.
Қабул қилинган бу ҳужжатлар амалий жиҳатдан ҳаётга яқинлиги билан ажралиб туради.
1Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 5712-cон фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлар миллий базаси, 29.04.2019 й.
GALAXY INTERNATIONAL INTERDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL (GIIRJ) ISSN (E): 2347-6915 Vol. 11, Issue 05, May (2023)
14 Мамлакатимиз Президентимизнинг 2017 йилда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида: “Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз... Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади. Унинг учун мия қобилиятини ривожлантириш омилларини пухта таҳлил қилиши зарур. Биз улуғ боболаримизнинг муносиб давомчилари бўладиган етук инсонларни тарбиялаш масаласига, афсуски, етарлича аҳамият бермадик... Нодир талант эгаларини тарбиялаб камолга етказиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини унутишга ҳаққимиз йўқ. Ривожланган мамлакатлар бугунги юксак тараққиёт даражасига айнан шунинг ҳисобидан етгани – бу ҳам ҳақиқат”2 [1], деб таъкидланган.
Албатта, янги фикр ва янги ғояни амалга оширишда сиёсий, иқтисодий ислоҳотлар билан бир қаторда баркамол авлодни вояга етказиш, уларга жаҳон андозаларига мувофиқ таълим ва тарбия бериш масалалари муҳим аҳамият касб этади.
Таълим муассасаларида, хусусан, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенцияларини шакллантириш, нутқий кўникмаларини ривожлантириш компетенциявий ва шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг муҳим масалаларидан ҳисобланади. Коммуникатив компетенциялар ўқув фанини пухта ўзлаштириш, ижтимоий муносабатларга киришиш, танқидий ва ностандарт тафаккур тарзига эришиш, ўз фикрини аниқ ва тушунарли баён қилиш билан боғлиқ нутқий фаолият маҳсули экан, ўқувчиларда мазкур компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантириш масаласига мактабгача таълим даври ва умумий ўрта таълим мактабларининг дастлабки босқичларидан катта эътибор қаратиш лозим ва бу, айни пайтда, ўқувчиларда шахсий компетенцияларни шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳамдир.
Бола нутқини шакллантириш ва ривожлантириш масаласи педагогиканинг асосий муаммоларидан бўлиб келган. Дарҳақиқат, болалар нутқининг шаклланиши бир қанча омилларга боғлиқ ва уларни таҳлил қилиш мазкур муаммонинг ечимига нисбатан тўғри ёндашувни қарор топтиради. Мазкур омиллар сифатида оила ва таълим муассасасидаги муҳит, боланинг руҳий ҳолати, имкониятлари, жисмоний саломатлиги, фаоллиги, ахлоқий ва эстетик сифатларини келтириш мумкин. Бола нутқини ривожлантиришда бой фольклор намунларининг ўрнини, шунингдек, халқ оғзаки поэтик ижоди (тадқиқотда ихчамликни таъминлаш мақсадида кейинги ўринларда ХОПИ аббревиатураси билан ишлатилади)даги бир қатор жанрларнинг руҳий ва физиологик таъсир имкониятларини илмий-назарий жиҳатдан асослаш бугунги кун тилшунослик, адабиётшунослик, фольклоршунослик, психология ва педагогика каби фанларнинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Мавзунинг бир неча фанлар кесишмасидан жой олиши унинг кенг қамровли илмий муаммо эканлигини кўрсатади.
Умуман, болалар нутқини ривожлантириш масаласи кенг қамровли ва кўп омилли педагогик муаммо сифатида илмий жамоатчиликнинг эътиборини кўпдан бери жалб қилиб келмоқда. Уларда муаммо турли хил аспектларда тадқиқ қилинган. Айниқса, бу
2Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 2017 йил 22 декабрь // https://president.uz/uz/lists/view/1371
GALAXY INTERNATIONAL INTERDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL (GIIRJ) ISSN (E): 2347-6915 Vol. 11, Issue 05, May (2023)
15 борада рус педагог олимларининг хизмати катта бўлиб, маҳаллий тадқиқотчилар томонидан ҳали амалга оширилиши лозим бўлган тадқиқотлар талайгина. Шубҳасиз, болалар нутқини ривожлантириш маслаласини турли ракурслар орқали тадқиқ қилиниши ўзининг нафақат илмий, балки амалий аҳамиятига ҳам эга. Хусусан, фольклор асарлари воситасида болалар нутқини ривожлантириш масаласининг ҳали кенг ўрганилмаганлиги ушбу муаммонинг долзарблигини, заруратини белгилайди.
REFERENCES
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон
“Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 5-илова / Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 230-модда
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон
“Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 1-илова / Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 230-модда
3. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 2021. 278-б.
4. Ахмаджонова М.Э., Маматкулова Д.Б. Бошланғич синф ўқувчиларини оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш тизими // Молодой учёный. 2017. -№4.2 (138.2). –С.6-8.
5. Бабанский Ю.К. Избранные педагогические труды / [сост. М. Ю. Бабанский ; авт. вступ.
ст. Г. Н. Филонов, Г. А. Победоносцев, А. М. Моисеев ; авт. коммент. А. М. Моисеев] ; Акад. пед. наук СССР. - М. : Педагогика, 1989. – С. 352.
6. Хўжамқулов. У.Н Педагогик таълим инновацион кластерининг илмий-назарий асослари.пед.фан.док.дисс.Автореферат.Чирчиқ. 2020. 54-б.
7. Халқаро тадқиқотларда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини баҳолаш. Она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, методистлар ва соҳа мутахассислари учун қўлланма.
Тузувчилар: Исмаилов А., Норбоева Д., Аҳмедов Ҳ ва б. –Т.: Шарқ НМАК, 2019. –Б.12.
8. Умарова, З., & Сайлиева, М. М. Қ. (2021). Конфликтология назарияси хусусиятлари.
Academic research in educational sciences, 2(1), 629-633.
9. Sayliyeva, M. M. (2023). Jamiyat va shax rivojlantirishda milliy gʻoya tamoyillari va mazmuni. Mugallim ilmiy jurnali, 1(3), 160-166.
10. Sayliyeva, M. (2023). Bo’lajak boshlang’ich sinf o’qituvchilarining milliy tarbiya ko’nikmasini rivojlantirish metodikasi. Academic research in educational sciences, 4(3), 390-393.
11. Sayliyeva, M. M.; Hoshimova, D. (2021). Cнet tillarini integrallashgan holda o’qitish yuzasidan ayrim fikr va mulohazalar. The development of scientific progress, 1(1), 55-56.
12. Ўтаев, А., & Сайлиева, М. (2021). Навоий достонларида комил инсон талқини. Scientific progress, 1(4), 21-24.
13. Sayliyeva, M. M. Q. (2021). Boshlang ‘ich ta’limda innovatsion texnologiyalardan foydalanish usullari. Academic research in educational sciences, 2(CSPI conference 1), 770- 772.
14. Sayliyeva, M. M. (2019). Ma'ruza mashg'ulotlarida talabalar faolligini oshirish texnologiyalari. Actual Problems of modern pedagogical sciences, 1(1), 197-198.