• Tidak ada hasil yang ditemukan

View of INNOVATIVE DIRECTIONS FOR IMPROVING THE MECHANISMS FOR ADVANCED TRAINING OF TEACHING STAFF IN NON-STATE EDUCATIONAL ORGANIZATIONS

N/A
N/A
Protected

Academic year: 2024

Membagikan "View of INNOVATIVE DIRECTIONS FOR IMPROVING THE MECHANISMS FOR ADVANCED TRAINING OF TEACHING STAFF IN NON-STATE EDUCATIONAL ORGANIZATIONS"

Copied!
4
0
0

Teks penuh

(1)

GALAXY INTERNATIONAL INTERDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL (GIIRJ) ISSN (E): 2347-6915 Vol. 10, Issue 11, Nov. (2022)

542 INNOVATIVE DIRECTIONS FOR IMPROVING THE MECHANISMS FOR ADVANCED TRAINING OF TEACHING STAFF IN NON-STATE EDUCATIONAL ORGANIZATIONS

Azam Shakhriyorovich Kholmurodov

Candidate of Economic Sciences Director of the National Center for Training Teachers in New Methods of Jizzakh Region

ANNOTATION

In this article, an analysis of the organizational and pedagogical conditions for the processes of advanced training of teachers in non-state educational organizations, problems that negatively affect the effectiveness of advanced training processes, improvement of the organizational and pedagogical mechanisms for advanced training of teachers in non-state educational organizations, as well as the mentioned innovative model for improving the efficiency of advanced training processes in non-state educational organizations.

Keywords: non-state educational organization, teacher training, innovative educational technologies, lifelong learning, education quality management, organizational and pedagogical mechanisms.

Бугунги кунда нодавлат таълим ташкилотларида педагог кадрлар малакасини ошириш жараёнларининг мавжуд ҳолати ва ташкилий-педагогик шарт-шароитлари таҳлили малака ошириш жараёнларининг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатадиган қуйидаги ички муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатмоқда:

- умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимида давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари кооперациясининг етишмаслиги;

- малака ошириш режаларини шакллантириш ва молиялаштириш бўйича аниқ келишилган режа ва мақсадли регламентнинг мавжуд эмаслиги;

- нодавлат таълим ташкилотларида раҳбарларининг таълим менежменти ва маркетинги борасидаги маълумотларининг етишмаслиги;

- нодавлат таълим ташкилотларининг инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун мотивациясининг йўқлиги ҳамда инновацион жараёнларни амалга оширишга тизимли ёндашувнинг йўқлиги;

- халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш муносабатларнинг ривожланмаганлиги ва ахборот-коммуникация таъминоти учун заиф инфратузилма ва бошқалар.

Нодавлат таълим ташкилотларидаги малака ошириш тизимида ўқитувчининг шахсий ривожланиш дастури сифатида ҳар бир тингловчининг тайёргарлик даражасидан келиб чиққан ҳолда, индивидуал танловни амалга ошириш - индивидуал ўқув дастурларини шакллантириш имконини берадиган самарали ташкилий-педагогик механизмлардан бири сифатида муҳим аҳамият касб этади.

Нодавлат таълим ташкилотларидаги таълим жараёнлари сифатини баҳолашда, нафақат курс якунлари доирасидаги динамик ўсишлар, балки тингловчиларнинг курсдан кейинги касбий-педагогик фаолият кўрсаткичлари, тоифаларнинг ўсиш динамикасига ҳам эътибор қаратиш лозим бўлади. Бу эса курс натижаларининг истиқболли кўрсаткичлари сифатида асосланади.

(2)

GALAXY INTERNATIONAL INTERDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL (GIIRJ) ISSN (E): 2347-6915 Vol. 10, Issue 11, Nov. (2022)

543 Нодавлат таълим ташкилотларида педагог кадрлар малакасини оширишнинг ташкилий- педагогик механизмлари сифатида:

- таълим мазмунини тингловчининг индивидуал танлови асосида шакллантирилиши;

- малака ошириш ўқув жараёнларида инновацион таълим технологияларидан кенг фойдаланиш;

- тингловчиларнинг мустақил таълими ва ўз ўзини мустақил диагностика қилиши учун шароитнинг яратилганлиги;

- малака оширишнинг маҳорат дарслари, муаммоли курслар, онлайн курслар, мақсадли курслар, нетворкинг каби самарали шаклларидан фойдаланиш орқали ахборот-тажриба алмашинуви тизимининг жорий этилишини тақозо этади.

Шунингдек, нодавлат таълим ташкилотларидаги малака ошириш тизими дуал педагогик вазифага йўналтирилганлиги билан тавсифланади:

1. Ўқитувчининг, яъни педагог кадрларнинг касбий фаолиятидаги “бўшлиқларни бартараф этиш”га йўналтирилган зарурий ўқув материалини ўз ичига олган модулларни яратиш, компетенцияларни ривожлантириш.

2. Тингловчилар томонидан Давлат талаблари (малака талаблари)ни ўзлаштириш учун касбий мулоқот муҳитини яратиш.

Бунинг учун поғонали такомиллаштириш механизмларини таклиф этиш мақсадга мувофиқ:

Биринчидан, умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрларининг малакасини ошириш нодавлат тизими, асосан, ташқи (меҳнат бозори) буюртма билан бошқарилади, ўқитувчиларнинг эҳтиёжлари асосида таълим тизимининг сўровлари белгиланади ва унинг асосида малака ошириш жараёни амалга оширилади.

Иккинчидан, малака ошириш жараёнларининг педагогик модели ўқитувчининг индивидуал имкониятлари ва унинг даражасини ҳисобга олиш орқали унинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилиши педагог кадрларнинг ўз малакасини ошириш ва такомиллаштириш тизимига, жараённинг ўзига бўлган мотивацияси ортишига хизмат қилади.

Учинчидан, таълимдаги трансформацион жараёнларда очиқ касбий ривожланиши тизими тобора ривожланиб бормоқда. Бунда инновацион касбий ривожланиш учун қулай педагогик фаслитация муҳитини (масофавий таълим, тьюторлик, консультатив- менторлик) яратиш ва қўллаб-қувватлашни тақозо этади.

Юқоридаги жиҳатлардан келиб чиққан ҳолда, нодавлат таълим ташкилотларида педагог кадрлар малакасини оширишнинг ташкилий-педагогик механизмларини такомиллаштириш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур деб ҳисоблаймиз:

Ҳукумат (вазирлик) даражасида: малака ошириш жараёнларида нодавлат таълим хизматларининг аҳамиятини ошириш, малака ошириш режаларини шакллантиришда индивидуал танлов механизмини жорий этиш, нодавлат малака ошириш ташкилотлари фаолиятини рағбатлантириш, уларнинг замонавий ахборот-методик таъминотини такомиллаштиришга кўмаклашувчи лойиҳаларни амалга ошириш;

Нодавлат таълим ташкилотлари даражасида: таълим хизматлари диверсификациясини ошириш, малака ошириш таълим дастурлари мазмуни, ўқитиш шакллари ва технологияларини танлашда вариативлик, эҳтиёжларга йўналганлик ҳамда муаммоли-

(3)

GALAXY INTERNATIONAL INTERDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL (GIIRJ) ISSN (E): 2347-6915 Vol. 10, Issue 11, Nov. (2022)

544 шахсга йўналтирилган инновацион технологиялардан, рақамли таълим муҳити ва рақамли тармоқ хизматларидан кенг фойдаланиш, соҳа бўйича етакчи мутахассисларни таклиф қилиш орқали ўқув жараёнини амалий йўналганлигини таъминлаш, назорат механизмларини соддалаштириш, тингловчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ташаббусларни яратиш, шунингдек, таълим сифати менежменти тизимини жорий этиш, тингловчиларнинг малака оширишдан кейинги касбий фаолияти мониторингини йўлга қўйиш.

Инновацион ривожланиш модели - бу комплекс ривожланиш параметрлари бўйича чора- тадбирларни ўз ичига қамраб олган, янги технологияларни, инновацион хизматларни таклиф этиш ва жорий этишга йўналтирилган, ташкилот фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини оширишга, шунингдек, малака ошириш тизимидаги инновацион ислоҳотлар ва талабларни амалга оширишга йўналтирилган форсайт режалаштириш шакли ҳисобланади.

Шундай қилиб, нодавлат таълим ташкилотларида малака ошириш жараёнлари ташкилий-педагогик механизмларини такомиллаштиришга қаратилган муайян дастур ва режага асосан олиб борилиши, белгиланган мақсадга эришиш ва кутилган натижаларни қўлга киритиш имконини беради.

Хулоса қилиб айтганда, нодавлат таълим ташкилотларининг педагог кадрлар малакасини ошириш борасидаги инновацион фаолияти таълим технологиялари, ўқитиш усуллари соҳасида инновацияларни ўзлаштириш, амалиётга татбиқ этиш, педагог кадрларни ўз устида мустақил ишлари учун қулай шарт-шароит, ахборот-дастурий таъминотни яратишдан иборат бўлиб, касбий эҳтиёжларни қондиришга йўналтирилган индивидуал ривожланиш ва ўсиш траекториясини таъминлашдан иборат.

REFERENCES

1. World Education Forum, Dakar, Senegal. 2000. The Dakar Framework for Action.

Education for All: Meeting our Collective Commitments. Paris, UNESCO.

2. Исаев Р.А. Основы менеджмента: Учебник. – М.: Дашков, 2010. – 264 c.

3. Кузьмина Е.Е. Маркетинг образовательных услуг: учеб. пособие для магистров. – М., Издательство Юрайт, 2012. – 330 с.

4. Прокопенко О.В. Маркетинг образовательных услуг: монография– Ruda Śląska :

«Drukarnia i Studio Graficzne Omnidium», 2016. – 168 с.

5. Холмуродов А.Ш. Нодавлат таълим ташкилотларида педагог кадрлар малакасини оширишда инновацион ёндашувлар // Замонавий таълим илмий-амалий оммабоп журнал Тошкент вилояти педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Тошкент 2022. Б. 23-29.

6. Цыремпилова Е.А. Сравнительная характеристика методик оценки качества образовательной услуги на рынке услуг высшего образования // Вестник ВСГУТУ. – 2015. – No1 (52). – С. 126-132.

7. Кадирова, О. Х. (2022). Мотивы свободы и одиночества в поэзии Лермонтова и Усмана Насыра. Традиции и инновации в изучении и преподавании языков, 1(1), 173-176.

8. Rifktovna, A. D., Ergashevna, K. S. (2022). Narrative strategy as a kind of communication.

Galaxy International Interdisciplinary Research Journal, 10(7), 27-30.

(4)

GALAXY INTERNATIONAL INTERDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL (GIIRJ) ISSN (E): 2347-6915 Vol. 10, Issue 11, Nov. (2022)

545 9. Aflyatunova, D. R., Kamilova, S. E. (2022). The novel as a literary category. Independent

Kazakhstan: modern educational potential and achievements, 1(2), 18-22.

10. Қодирова, Ф. У., Кобилова, Ш. Х. (2021). Тaълим клaстери aсосидa инклюзив тaълимгa жaлб этилгaн ўқувчилaр ҳaёт хaвфсизлигини тaъминлaш шaрт-шaроитлaри. Муaммо вa улaрнинг ечимлaри, 2(2), 85-86.

11. Усaров, Ж. Э., Кобиловa, Ш. Х. (2021). Обеспечениe безопастности жизни учеников с органиченними возможностями в процессе инклюзивного образования и его фактори.

Журнал научных и прикладных исследований, 2(11), 19-21.

12. www.jstor.org – халқаро даражада юқори баҳоланган илмий мақолалар ва илмий нашрлар тўплами сайти.

13. https://www.uzedu.uz

Referensi

Dokumen terkait

The result show that the application of learning English ( narrative text) by using picture has improved, in the end of the cycle three, the result of the post test

“ The use of “Read Please” software to improve the students’ reading skill (A Classroom Action Research of The Eight Grade of Ta’mirul Islam Boarding School Solo

Ikhwan al-Safa views seems in line with the view of education that develop in Indonesia. Regarding the concept of human according to education applied in Indonesia can be