• Tidak ada hasil yang ditemukan

View of ЎКУВЧИЛАРНИНГ АКЛИЙ ФАОЛИЯТИНИ ВА ДУНЁКАРАШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

N/A
N/A
Protected

Academic year: 2024

Membagikan "View of ЎКУВЧИЛАРНИНГ АКЛИЙ ФАОЛИЯТИНИ ВА ДУНЁКАРАШИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ"

Copied!
3
0
0

Teks penuh

(1)

GALAXY INTERNATIONAL INTERDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL (GIIRJ) ISSN (E): 2347-6915 Vol. 10, Issue 11, Nov. (2022)

189 ЎКУВЧИЛАРНИНГ АКЛИЙ ФАОЛИЯТИНИ ВА ДУНЁКАРАШИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ Шеранова Марям Базарбаевна Жиззах давлат педагогика университети Умумий педагогика кафедраси катта укитувчиси

АННОТАТЦИЯ

Ушбу маколада талабаларнинг илмий ва аклий дунёкарашини шакллантириш хакида, ижобий эмоционал ҳолат талабаларни илм чўққиларини эгаллашга ундаши хакида, Ўқитувчининг билим савиясидан тортиб, муомаласигача талабаларда ишонч уйғота олса маълум натижага эришила олиш мумкинлиги хакида сўз боради.

Калит сўзлар: талаба, дунёкараш, фан, техника, шакллантириш, педагог, максад, вазифа, илм, имконият.

Ўкувчиларни илмий дунёқарашни шакллантириш педагогик жараённинг асосий мақсадларидан биридир. Фан ва техниканинг жадал тараққиёти талабаларда табиий ҳамда ижтимоий йўналишларда маълум илмий тушунчаларга эга бўлишларини талаб қилади.

Илмий дунёқарашни шакллантиришда фанлараро боғлиқликнинг изчиллик тамойилига амал қилиш лозим. Фанлараро боғлиқлик талабаларда маълум ҳодисани турли нуқтаи назарда кўриб, воқеа тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш имконини беради.

Илмий дунёқарашни шакллантиришда хусусан ўрганилаётган воқеа ёки ҳодисанинг барча хусусиятлари ва алоқаларини тўлақонлигича қамраб олиши имконини берадиган предметлараро боғлиқликнинг аҳамияти катта. Масалан, предметлараро боғликлик асосида Ўкувчиларга тирик ва ўлик табиат, жамият ва табиатнинг бирлиги тўғрисидаги методологик ғоялар шаклланади.

Дунёқарашни шакллантиришда тафаккури , иродаси, ҳиссиётлари ва фаоллигига таъсир

қилиш ҳам муҳим ўрин касб этади.

Воқеа ҳодисаларни ўрганишда талабада маълум тушунча, тасаввурлар пайдо килиши лозим. Уларни ҳосил қилиш эса тафаккур жараёнининг фаол фаолиятидир.

Тушунча ва тасаввурлар маслакка айланиши, дунёқарашнинг маълум тизимига айланиши учун улар Ўкувчи ҳиссиётлари ва кечинмалари доирасига кира олиши керак.

Ижобий эмоционал ҳолат Ўкувчиларни илм чўққиларини эгаллашга ундайди. Албатта, эътиқод ва ҳиссиётлар билан уйғунлашган кучли ирода инсонни маълум ҳатти

ҳаракатларга ундайди.

Булардан ташқари Ўкувчига бўлган ишонч унга маъсулиятни юклаш ҳам миллий дунёқарашни шакллантиришда маълум ўрин эгаллайди.

Илмий дунёқарашни шакллантиришда ўқитувчи ўрни беқиёсдир. Ўқитувчининг билим савиясидан тортиб, муомаласигача талабаларда ишонч уйғота олса маълум натижага эришилади.

Ахлоқ – ижтимоий онг шакллларидан бири бўлиб, бу тартиб қоида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида кишиларнинг ҳатти – ҳаракатини тартибга солиш функциясини

(2)

GALAXY INTERNATIONAL INTERDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL (GIIRJ) ISSN (E): 2347-6915 Vol. 10, Issue 11, Nov. (2022)

190 бажаради.Ахлок бизнинг онгимизга таъсир қилиб яхшилик, адолат ва адолатсизлик, умуман ижобий ва салбий ҳатти – ҳаракатларни белгилаб беради.

Ахлоқ нормалари инсон ҳатти – ҳаракатини бошқариб туради. Инсон жамиятда яшар экан у маълум ҳуқуқларга амал қилади. Ана шу ҳуқуқ нормаларига зид ҳатти – ҳаракат қилиш ахлоқсизлик ҳатти – ҳаракати деб аталади. Шуни эътиборга олиш керакки, ҳуқуқий нормалар мажбурий бўлиб, ахлоқий нормалар бўлса ихтиёрийдир.

Ахлоқий тарбиянинг мохияти, мазмуни, функцияси.Ахлоқий тарбия инсонларда ижобий сифатларни шакллантиришга йўналтириш билан бир қаторда, салбий сифатлардансақланишга ундайди.Ахлоқий тарбиянинг мазмуни сифатида қуйидагилар қабул қилинган:

1.Жамиятга, ватанга муҳаббат ва садоқатни тарбиялаш;

2.Меҳнатга ахлоқий муносабатни тарбиялаш;

3.Атрофидаги кишиларга ахлоқий муносабатни тарбиялаш;

4.Шахснинг ўз – ўзига ахлоқий муносабатни тарбиялаш.

Ўкувчилар илмий фикр юритишининг мустакиллиги унинг махсулдорлиги билан узвий боFлик тарзда кечади. Агар талабалар томонидан муайян вакт ичида маълум соха учун кимматли ва янги фикрлар, гоялар, тавсияномалар билдирилган хамда назарий ва амалий вазифалар хал килинган бўлса, бундай инсоннинг фикр юритиши сермахсул дейилади. Вакт оралигида бажарилган аклий фаолият кўламига ва сифатига окилона бахо бериш талаба фикр юритиши махсулдорлигини ўлчаш мезони сифатида хизмат килади. Ўкувчи оддий нарсалар тўFрисида фикр юритганда хам уларнинг ташки белгилари билан чегараланиб колмайди, балки ходисалар мохиятини очишга интилади, оддий турмуш хакикатидан умумий ижтимоий конуният яратишга харакат килади.

Шубхасиз, Ўкувчининг илмий дунёкараши хали изланмаган тўла фойдаланилмаган имкониятларга эга бўлиб, уларни тўла очиш фан ва техника тараккиётини жадаллаштириш максадига хизмат килади. Хар кандай ташкилот, янгилик тараккиёт - инсон акл-заковатининг махсулидир, худди шу боис фан ва техника ривожи кўп жихатдан мутахассиснинг илмий фикрлашига боFлик. Ўкувчи камолоти жисмоний, ахлокий ва аклий боскичлардан иборат бўлиб, бу борада унинг илмий фикрлаши етакчи, устувор ўрин эгаллайди. Хозирги даврнинг талабалари жисмоний, ахлокий жихатдан комиллик даражасига енгиллик билан эришсада, лекин аклий камолотга етишишга эса асаб тизимининг таранглашуви, аклий зўрикиш, иродавий акт, узлуксиз фаоллик, фидоийлик намуналари эвазига боскичма-боскич, аста-секинлик билан амалга ошиши мумкин.

Комил инсон бўлиб камол топишни эзгу ният килган бўлFуси мутахассис аждодларимиз томонидан яратилган маънавият ва кадриятлар эгаллаш учун хамда келажак ривожини таъминлаш учун Ўкувчиларда мустакил фикрлашни, ижодий изланишни, илмий дунёкарашни шакллантириш максадга мувофик.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Каримов И. Юксак маънавият-енгилмас куч. Т.: "Маънавият" 2008.

2. Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси - Т.:Шарк НМАК. 1999 й.

3. Кенжаева Д.Т. Олий педагогик таълим жараёнида баркамол шахсни

(3)

GALAXY INTERNATIONAL INTERDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL (GIIRJ) ISSN (E): 2347-6915 Vol. 10, Issue 11, Nov. (2022)

191 шaкллaнтиришнинг нaзaрий-aмaлий aсослaри: Пед.фaн.номз... дисс. - Т.:2007 й.

4.Жyмaевa Н.Э. Умумий yртa тaълимни инсонпaрвaрлaштиришдa укитиш тaмойиллaри Ba методлaрининг yзaро aдокaдорлиги: Пед.фaн.номз... дисс.aвтореф. - Т.:2005 й.

Referensi

Dokumen terkait

berkat rahmat dan hidaya-Nya sehingga kami dapat menyelesaikan Prosiding Webinar Pembelajaran Matematika 2022 yang diselenggarakan secara daring pada tanggal 30 Maret 2022 oleh Fakultas

Stellenbosch Theological Journal 2022, Vol 8, No 1, 1–14 DOI: http://dx.doi.org/10.17570/stj.2022.v8n1.ad1 Online ISSN 2226-2385 | Print ISSN 0028-2006 2022 © The Authors Swords to

Бу борада ўқувчиларнинг лингвистик ва метакогнитив компетентлигини ривожлантириш, ўқиш саводхонлиги матнни тушуниш, фойдаланиш, мулоҳаза юритиш ҳамда муносабат билдириш бўйича

Қандли диабет касаллиги билан касаланган беморлар сонининг бундай кескин ошганини Covid-19 билан касаллангандан сунг кузатилган ва ПК 102 ижросини таминлашда кандли диабетга эрта ташхис

Бу ҳақида: - ўсмирни катталар дунёсидан ажратиш, ўз автономиясига эга бўлиш, кичик боланинг қарам мақомидан халос бўлиш жараёни ўсмирнинг ўз автономияси туйғусига бўлган эҳтиёжи ва

Ундан ташқари ўлчанган маълумотлардан фойдаланиб Panorama дастурида шовқин харитасини яратиш учун шовқиннинг тарқалиш чегарасини горизонталлар ёрдамида белгилаш ва картографик шартли

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ВОСИТАСИ “ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” ФАНИДАН ДАРСДАН ТАШҚАРИ ЎҚУВ ФАОЛИЯТИНИН ТАШКИЛ ЭТИШ УСУЛЛАРИ Қузманова Гулҳаё Боходировна Чирчиқ

Техник ижодкорлик деб юритилувчи бундай машғулотга хос кўникма ва малакалар келажакда ўз соҳасининг етук мутахассислари бўлиб етишадиган кадрларда уларнинг ўқувчилик пайтидаёқ